Линклар

Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизматининг Новосибирск вилоят бошқармаси ходимлари Новосибирск шаҳридаги вақтинча сақлаш омборларидан бирида шафтолидан қурт топганлар.9,075 тонна шафтоли ва 9,214 тонна нектарин Ўзбекистондан автомашиналарда олиб келинган.

Эндиликда қуртлагани учун сотиш тақиқланган бу маҳсулот Ўзбекистонга қайтарилиши кутилмоқда.

Бу жорий йилда Ўзбекистондан келган қишлоқ хўжалик маҳсулотидан карантин объекти топилгани билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. Июнь ойида новосибирсклик назоратчилар Ўзбекистондан келган помидордан Жанубий Америка томат куясини топгандилар. Ўшанда қарийб 20 тонна помидор юк эгасининг қарори билан йўқ қилинганди.

XS
SM
MD
LG