Линклар

logo-print

Самарқандда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти ректорининг ёрдамчиси Рустам Эшмаматовни 4,5 минг доллар миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олди.

Podrobno.uz сайтининг ёзишича, у бу пулни бир самарқандликдан уни қишлоқ жойларда объектларни лойиҳалаштириш факультетига киритиб қўйиш ваъдаси билан олган. Шунингдек, унинг яна 10 абитуриентга пул эвазига ўқишга киритиб қўйиш ҳақида ваъда бергани аниқланган.

Эшмаматовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 2 моддаси – «товламачилик» ва «пора бериш» бўйича жиноий иш қўзғатилгани айтилмоқда.

Ҳуқуқ-тартиботчилар Самарқанд Давлат университети ядро физикаси кафедраси доценти, қабул комиссияси аъзоси Ориф Маматқулов, шу кафедра ассистенти Умид Абдураҳмонов ва тўртинчи босқич талабаси Элбек Эргашевни ҳам пора билан қўлга олганлар. Улар икки абитуриентдан университетга киритиб қўйиш масаласини ижобий ҳал қилиш учун 16 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушлангани айтилаяпти.

Маматқулов, Абдураҳмонов ва Эргашев иши бўйича ҳам Жиноят кодексининг “товламачилик” ва “пора бериш” моддалари бўйича жиноий иш очилган, тергов ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG