Линклар

"Ўтюраклар клуби" бухоролик Ибодовлар қотилларини топганини иддао қилди


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти “Ўтюраклар клуби” ўзининг расмий сайтида “Бухоролик Ибодовлар ишидаги қотиллар ва уларнинг жиноятларини яшириб келаётган мансабдорлар рўйхати”ни эълон қилди.

Автомобиль эхтиёт қисмлари сотиш билан шуғулланиб келган бухоролик ака-ука тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Ибодовлар иши юзасидан “Ўтюраклар клуби” ўтказган тадқиқотда ўзбекистонлик ўнлаб амалдорлар шахсларнинг исм-фамилиялари келтирилган бўлиб, улар, тадқиқот муалифларининг иддаосича, Ибодовларни ишига бевосита ёки билвосита алоқадордир.

“Ўтюраклар клуби” тадқиқотида Ибодовлар иши моҳиятига доир мана бу маълумот келтирилган:

“Бухоролик ака-ука тадбиркорлар – 1972 йилда туғилган Ибодов Илҳом 1968 йилда туғилган укаси Раҳим билан Бухоро шаҳридаги “Ситора” автомобиль бозори ҳудудида жойлашган савдо павильонларидан сотиб олинган ва ижарага олинган №153, №154, №172 ва №173 сонли савдо дўконларда ишлаган.

Илҳом Ибодов Бухоро вилоят МХХ амалдорларининг мажбурлови асосида ҳар ойда тўлашга мажбур бўлиб келаётгани 2000 доллардан миқдорни 5000 долларгача оширганликларига норозилигини билдириб, пора беришни тўхтатиши ва керакли хукумат идораларига мурожаат қилиши ҳақида ўз фикрини билдиргани учун ўлдиришга қарор қилинган.

Ушбу жиноий кирдикорларни амалга оширишда Бухоро вилоят МХХ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси хузуридаги СВОЖЖДЛКК Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси вилоят бўлими, Бухоро вилоят ИИБ, Бухоро вилоят прокуратураси вакиллари иштирок этганлар”.

“Ўтюраклар клуби” ўзининг расмий сайтида 27 июль куни эълон қилган “Бухоролик Ибодовлар ишидаги қотиллар ва уларнинг жиноятларини яшириб келаётган мансабдорлар рўйхати”га Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари қандайдир бир шаклда муносабат билдирганига оид маълумот Озодликда йўқ.

XS
SM
MD
LG