Линклар

"Ўзбектуризм" Миллий компанияси Туркияга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон ватандошлари ҳамда бу мамлакатга сайёҳлар жўнатиш билан шуғулланадиган сайёҳлик операторларидан Туркиядаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олишни сўради.

“27 июль ҳолатига кўра, Туркиянинг маълум бир ҳудудларида юқори даpaжадаги кескинлик сақланиб қолмоқда ва у ерларга саёҳат қилиш хавфсиз эмас”, дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Шу муносабат билан ўзбекистонликларга то вазият барқарорлашмагунча, ушбу мамлакатга бориш тавсия этилмайди.

Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига эса хавфсизлик чораларига амал қилишлик маслаҳат берилади.

15 июль куни Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар тўнтариш амалга оширишга урингани ортидан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG