Линклар

Ўзбекистонда 6 ойда хорижий сармоялар миқдори 17 фозига кўпайгани иддао қилинди


Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлигининг маълум қилишича, 2016 йилнинг биринчи ярмида хорижий сармоялар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоизга ўсди ва пул ҳисобида 1 миллиард 800 миллион долларни ташкил қилди.

Вазирликнинг билдиришича, шу даврда сармоявий капитални ўзлаштириш миқдори 11,8 фоизга кўпайиб 7 миллиард 800 миллион долларни ташкил қилди. Бу маблағнинг 23 фоизини хорижий сармоялар, 51 фоизини эса корхона ва фуқароларнинг шахсий маблағлари ташкил қилди.

Хабарда сармоявий дастур асосида 43 лойиҳани амалга ошириш якунланаётгани айтилади. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 1 миллиард 900 миллион долларни ташкил қилади.

Айни пайтда Ўзбекистонда умумий қиймати 3 миллиард 400 миллион долларга тенг бўлган 72 та янги сармоявий лойиҳани амалга ошириш бошланган.

XS
SM
MD
LG