Линклар

logo-print

Тест синовлари муносабати билан транспорт ҳаракати ва уяли алоқа хизмати чекланди


Тошкентда бугун олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллий матбуоти хабар берди.

Хабарда айтилишича, чеклов эрталабки соат олтидан то тест тугагунига қадар амалда бўлади. Жамоат транспорти эса 1 август куни ўз ишини 4дан 30 дақиқа ўтганда бошлади.

Тест синовлари муносабати билан Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари SMS, MMS, WAP ва GPRS хизматларини 1 август куни соат 8:30дан13:30гача ўчириб қўйди.

Мазкур чора-тадбирлар абитурентларнинг синов пайти шпаргалкалардан фойдаланиши ва бошқа тур сохтакорликлар олдини олиш мақсадида амалга оширилаëтгани иддао қилинади.

XS
SM
MD
LG