Линклар

Ереванда 2 ҳафта қаршилик кўрсатган қуролли гуруҳ таслим бўлди


Ереванда таслим бўлган қуролли гуруҳга бирдамлик билдирилган намойиш.

Ереванда таслим бўлган қуролли гуруҳга бирдамлик билдирилган намойиш.

Арманистон ҳукуматига қарши икки ҳафта мобайнида қуролли қаршилик кўрсатган “Сасна црер” гуруҳи 31 июль куни полицияга таслим бўлди. Озодлик радиоси арман хизматининг хабар беришича, гуруҳнинг 20 аъзоси ҳибсга олинган.

Қуролли гуруҳ лидерларидан бири Варужан Аветисяннинг айтишича, якшанаба куни эрталаб полиция билан отишма чоғида гуруҳ катта талафот кўрганидан сўнг таслим бўлишга қарор қилинган.

Аветисян қўлга олинганларни "ҳарбий асирлар" деб атади ҳамда арман халқини “курашни давом эттириш”га чақирди.

Арманистон махсус хизмати "Сасна црер" гуруҳи аъзоларини террорчи деб билдирди.

Гуруҳ аъзолари таслим бўлганидан сўнг юзлаб ереванлик гуруҳ аъзолари билан бирдам эканини намойиш этиш учун пойтахтнинг марказий кўчаларида юриш қилди.

Икки ҳафта олдин "Сасна црер"гуруҳи полициянинг қоровул полики биносини эгаллаб олган эди. Ўша пайтдаги отишмаларда бир зобит ҳалок бўлган, 4 полициячи яраланган.

Ҳужумчилар июнь ойида қўлга олинган мухолифатчи Жирайр Сефилянни озод этишни, Арманистон президенти ҳамда бош вазири истеъфосини талаб қилган.

XS
SM
MD
LG