Линклар

Анқара ҳукумати Эрдўғон видеомурожаатига рухсат бермагани учун Германияга норозилик билдирди


Германиядаги намойиш сурати.

Германиядаги намойиш сурати.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг мамлакатдаги дипломатик намояндасини чақириб¸ президент Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг Кëльндаги намойиш қатнашчиларига жонли видеомурожаат қилишига рухсат бермагани учун Берлин ҳукуматига норозилик нотаси топширди.

Кеча Германиянинг Кëльн шаҳрида мамлакатда яшовчи этник турклар Эрдўғонни қўллаб-қувватлаш ва давлат тўнтариши уринишини қоралаш учун намойиш ўтказди.

Маҳаллий полиция намойишчиларнинг митинг жойига катта экранлар ўрнатишига рухсат бермади.

Полиция қарорини кўриб чиққан маҳкама¸ катта экранлардан фойдаланиш мумкинлиги¸ аммо унда фақат намойишда бевосита қатнашаëтганлар чиқишини олиб кўрсатиш мумкин¸ деган ҳукм чиқарди. Германия Олий суди ҳам айни қарорни маъқуллади.

Туркия расмийлари немис маҳкамаси қарорини сўз эркинлигига қарши деб баҳолади ва Берлинни икки юзламачиликда айблади.

Германияда уч миллиондан ошиқ этник турк яшайди ва турклар мамлакатдаги энг катта диаспорадир.

XS
SM
MD
LG