Линклар

logo-print

Керри: АҚШ Марказий Осиёдаги лойиҳаларга кўмаклашишда давом этади


“С5 + 1” гуруҳи мулоқоти иштирокчилари, Вашингтон, 2016 йил 3 августи.

“С5 + 1” гуруҳи мулоқоти иштирокчилари, Вашингтон, 2016 йил 3 августи.

Қўшма Штатлар Марказий Осиёда қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олган ва уларни охирига етказади. Бу ҳақда 3 август куни Вашингтонда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашган АҚШ Давлат котиби Жон Керри маълум қилди.

“С5 + 1” гуруҳи доирасида ўтказилган учрашувда Керри АҚШ ҳукумати террорчиликка қарши кураш, савдо-сотиқ ва транспорт соҳаларидаги минтақавий ҳамкорлик мустаҳкамланишига кўмаклашишини ҳамда Марказий Осиёда экологик тоза энергетик лойиҳалар ривожи учун 15 миллион доллар ажратганини билдирди.

"Америка Овози" хабарига кўра, Вашингтондаги дипломатлар учрашувида Марказий Осиёда хавфсизлик, иқтисодий интеграция, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши ҳамда инсонпарварлик ёрдами мавзуларига алоҳида эътибор қаратилади.

“С5 + 1” гуруҳининг илк учрашуви ўтган йил ноябрида Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтганди.

XS
SM
MD
LG