Линклар

Ҳиндистон қамоқхонасида қолаëтган ўзбекистонлик аëлнинг элчихона вакили билан кўришишига рухсат берилмади


Ҳиндистон қамоғида қолаëтган Барно Жўраева.

Ҳиндистон қамоғида қолаëтган Барно Жўраева.

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонасининг ахборот ва маданият бўйича 1-котиби Бектемир Пирнафасовнинг Bhopal қамоқхонасида сақланаëтган ўзбекистонлик Барно Жўраева билан учрашишига маҳаллий прокуратура рухсат бермади.

Бу ҳақда 37 яшар Барно Жўраевга ҳуқуқий маслаҳатчилик қилган Manoj Shrivastava ҳинд матбуотида хабар тарқатди.

Жўраева Ҳиндистон ҳудудига ноқонуний кирганлик ва яшаганликда айбланиб¸ 2015 йилнинг 9 декабридан бери тутқунликда сақланмоқда. Ушланган пайтида ҳомиладор бўлган Жўраеванинг қамоқда қиз фарзанд туққан.

Маҳаллий полиция раҳбарининг матбуотга билдиришича¸ўзининг ухлатадиган дори берилиб¸ сўнгра жиноий гуруҳ томонидан Непалдан Ҳиндистонга ўғирлаб келинганини иддао қилаëтган Барно Жўраева ишида жавобсиз қолаëтган жуда кўп саволлар бор.

Ана шу жараëнда Жўраева ўзи ва қамоқхонада туғилган қизини озод қилиш учун ҳаракат қилаëтган адвокат Manoj Shrivastava хизматидан воз кечишга қарор қилди ва бу қарор маҳаллий ҳуқуқ фаолларида жиддий хавотир уйғотмоқда.

Шунингдек¸ адвокатнинг 27 июль кунги маҳакама жараëнида биринчи марта қатнашган Ўзбекистон элчихонаси биринчи котибининг Жўраева билан учрашиш сўровига рухсат берилмагани ҳам фаолларда бу ишда сирли тафсилотлар борлиги ҳақида шубҳа туғдирмоқда.

Маҳаллий полиция расмийлари¸ Жўраев ишидаги сирли жиҳатларга келаси ҳафталар ичида ойдинлик киритилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG