Линклар

Россиянинг МТС телекоммуникация ширкати август ойи охирига қадар Ўзбекистонда фаолият юрғизаëтган Universal Mobile Systems (UMS) таъсисчилари таркибидан чиқади.

Бу ҳақда Россиянинг РИА Новости агентлиги вазиятдан яхши хабардор ўз манбасига таяниб хабар тарқатди.

Манбага кўра¸ бу масалада томонлар қатъий келишувга келиб бўлган. Россия нашри¸ UMS ва Ўзбекистондаги телекоммуникация фаолиятини назорат қилувчи тизимлардан расмий изоҳ ола олмаган.

РИА Новости манбалари¸ МТС активларининг давлатга қарашли “Ўзбектелеком” таркибига кирган “Uzmobile” мобил алоқа оператори ихтиëрига ўтиши мумкинлигини билдирган.

2012 йил ëзида Ўзбекистондаги фаолияти ҳукумат қарори билан тўхтатилган Россиянинг МТС ширкати икки йиллик маҳкама тортишувлари ва музокаралар натижасида Тошкент билан эришилган келишув асосида 2014 йил декабридан UMS бренди остида қайта иш бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG