Линклар

Қозоқ маҳкамаси мухолифат етакчисини озод этиш ҳақида қарор чиқарди


Владимир Козлов 2012 йилги суд ҳукми билан 7¸5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Владимир Козлов 2012 йилги суд ҳукми билан 7¸5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Қозоғистон суди расман рўйхатга олинмаган мухолифатдаги Олға партияси раҳбари Владимир Козловни амнистия қилиш ҳақида қарор чиқарди.

4 август кунги суд қарори 15 кун ичида ижро этилади ва Козлов озодликка чиқарилади.

2012 йил январида ҳибсга олинган Козловўша йилнинг октябрида ижтимоий тартибсизлик келтириб чиқарганликда айбланиб¸ 7¸5 йилда озодликдан маҳрум этилган эди.

2011 йил декабрида нефтчиларнинг оммавий иш ташлаши оқибатида ғарбий Жанаўзен шаҳрида бошланган тартибсизликлар пайтида полиция 16 одамни отиб ўлдирган эди.

Ана шу тартибсизликлар учун масъул деб топилган Владимир Козлов ўзига қўйилган айбларнинг сиëсий характерда эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG