Линклар

Ўзбекистон "олтин медал" учун энг кўп мукофот пули ваъда қилган 10 давлатдан бири


Риодаги Олимпиадада илк медални қўлга киритган Диёрбек Ўрозбоев (ўнгда).

Риодаги Олимпиадада илк медални қўлга киритган Диёрбек Ўрозбоев (ўнгда).

Ўзбекистон Олимпиада ўйинларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларига энг кўп мукофот пули ваъда қилган давлатлар ўнталигидан жой олди.

Tribuna.ua нашрининг ёзишича, Рио де Жанейродаги Олимпиадада олтин медалларни қўлга киритган ўзбек спортчиларининг ҳар бирига 200 минг доллардан мукофот берилади.

Мукофот пули миқдори бўйича Ўзбекистон ўнликдаги еттинчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистондан кейинги ўринларини 184 минг доллар билан Италия, 150 минг доллар билан Белорусь ва 125 минг доллар билан Украина эгаллади.

Ўзбекистондан олдинги олти ўринда эса Сингапур (745 минг), Озарбайжон (510 минг), Индонезия (379 минг), Таиланд (314 минг), Қозоғистон (250 минг) ва Филиппинлар (237 минг) қайд этилган.

Нашр Британия, Норвегия, Швеция ва Хорватия Олимпиадада ғолиб бўлган спортчиларига мукофот пули бермаслигини ҳам қайд этган.

XS
SM
MD
LG