Линклар

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Йенс Лерке сешанба куни Женевадаги матбуот анжуманида қилган чиқишида Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги вазиятни гуманитар ҳалокат арафаси сифатида шарҳлади.

Унга кўра, ҳалабликлар фойдаланадиган инфраструктураларга жорий ҳафтада берилган зарбалар ортидан электр ва сув таъминотига жиддий зарар етган. Камида 2 миллион одам электр қуввати ва сувсиз қолган.

Шундан келиб чиққан ҳолда БМТ Ҳалабда урушаётган томонларни электр ва сув таъминоти тизим таъмирдан чиқарилгунига қадар гуманитар мақсадларда жангларни тўхтатиб туришга чақирди.

Июль ойи бошларида президент Башар Ассадга содиқ кучлар Ҳалабнинг қуролли мухолифат томонидан назорат қилинаётган туманларини қамал қилган эди. 7 август куни исёнчилар Ассад қўшинлари Ҳалабнинг ғарбий туманларига ўтиши мумкин бўлган йўлни ўз назоратига олишга эришган.

XS
SM
MD
LG