Линклар

Татаристонда ўқишга кирган ўзбекистонликлар сони 1 йилда 5 мартага кўпайди


Иллюстратив сурат

Иллюстратив сурат

Ўзбекистоннинг Татаристондаги ваколатхонасига таяниб, sputnik нашрининг хабар қилишича, Татаристондаги олий ўқув юртларига кирган ўзбекистонликлар сони бу йил ўтган йилгига қараганда 5 мартага кўпайган.

Айтилишича, ўзбекистонлик ёшлар тиббиёт, нефть ва газ ва геология соҳаларига оид мутахассисликларни танлаган.

“Татаристондаги олий ўқув юртлари кейинги йилларда ўзбекистонлик ёшлар орасида урф бўлмоқда, бу йил улар сони қарийб 1000 нафар бўлди”, деган Ўзбекистоннинг Татаристондаги ваколатхонаси расмийси. Унинг айтишича, бу кўрсаткич анча каттадир, чунки 2 йил муқаддам Татаристондаги ўқув юртларига кирган ўзбекистонликлар сони 200 нафардан ортмаган.

Ўзбекистон олийгоҳларига бу йил 663 мингдан кўпроқ абитуриент ҳужжат топширди.

Бу йилги имтиҳонда бир ўрин учун 11,5 абитуриент курашди

XS
SM
MD
LG