Линклар

Клинтон Трампдан ҳафсаласи пир бўлганларни ўзига оғдиришга уринмоқда


Демократлар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон.

Демократлар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон.

Демократлар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Ҳиллари Клинтон ўз рақиби Дональд Трампдан ҳафсаласи пир бўлган республикачилар ва бетараф сайловчиларни ўзига жалб қилиш ҳаракатини кучайтирмоқда. 10 август куни Клинтонни қўллашга имкон берувчи togetherforamerica.com сайти тақдим этилди. Унда Клинтонни қўллаётган 50 дан зиёд мустақил сиёсатчи ва Республикачилар партияси аъзоларининг исмлари келтирилган. Мазкур рўйхатда Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Негропонте ва Нью-Йорк шаҳри собиқ мэрии Майкл Блумберг исмлари ҳам бор.

Трамп сешанба кунги нутқида АҚШдаги қурол-аслаҳа эгалари 8 ноябрдаги президент сайловида Клинтоннинг ғалабасига зўравонлик билан жавоб бериши мумкинлигига ишора қилганидан кейин унга нисбатан ижтимоий норозилик тўлқини янада кучайган.

Аввалроқ Республикачилар партиясига кирган хавфсизлик хизматининг 50 ходими Трамп давлат раҳбари лавозимига сайлангудек бўлса, у мамлакат тарихидаги “энг бемулоҳаза президент” бўлиши мумкинлигини билдиргандилар.

XS
SM
MD
LG