Линклар

Москвада 4 кг. героин сотишга уринган олти ўзбекистонлик иши судга ўтди


Россия ҳудудида катта миқдордаги героин савдоси билан шуғулланганликда айбланаëтган олти ўзбекистонлик иши Москва вилояти Химки шаҳар маҳкамасига оширилди¸ деб хабар тарқатди Москва прокуратураси матбуот хизмати.

23 яшар Шоҳруҳ Ҳазратқулов¸ Маъмура Аҳмедова¸ 20 яшар Ботиржон Файзуллаев¸ Умиджон Маҳмудов ва Далержон Қосимовлар¸ шунингдек 21 яшар Шаҳриëр Маҳмуджоновлар уюшган жиноий гуруҳ таркибида катта миқдордаги ноқонуний наркотиклар савдоси билан шуғулланишга уринганликда айбланмоқда.

Прокуратура баëнотида ëзилишича¸ мазкур шахсларнинг 2015 йилнинг апрель-август ойи давомида 4 кг героин сотишга урингани қайд этилган ва гуруҳ сентябрь ойида қўлга олинган.

Иши судга оширилган ўзбекистонликлар ҳозирда ҳибсда сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG