Линклар

Кубада Фидель Кастронинг 90 йиллиги нишонланди


Куба. Суратда:9чапдан ўнгга) мамлакат президенти Раул Кастро, Куба инқилоби раҳбари Фидель Кастро ва Венесуэла президенти Николас Мадуро.

Куба. Суратда:9чапдан ўнгга) мамлакат президенти Раул Кастро, Куба инқилоби раҳбари Фидель Кастро ва Венесуэла президенти Николас Мадуро.

Ҳаванада Кубанинг собиқ раҳбари Фидель Кастронинг 90 йиллиги тантанали нишонланди.

Тадбир Ҳаванадаги Карл Маркс номидаги театрда ўтказилди. Фидель Кастро тадбирга укаси - Кубанинг амалдаги президенти Раул Кастро ва Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ҳамроҳлигида келди.

Куба инқилоби лидери Фидель Кастро тадбир давомида ўзини ёмон ҳис қилаётгани ва бемор эканини сездириб қўйди.

Фидел Кастро 1959 йилда Кубада коммунистик тузим ўрнатилган инқилобга раҳбарлик қилган ва мамлакатни 2008 йилгача бошқариб келган эди.

XS
SM
MD
LG