Линклар

Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди


Ботир Қудратхўжаев Сурхондарëга прокурор қилиб тайинланганида матбуотда ëритилган эди.

Ботир Қудратхўжаев Сурхондарëга прокурор қилиб тайинланганида матбуотда ëритилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг август ойидаги буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Ботир Бахромович Қудратходжаев Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда ҳозирча расмий матбуот ва Бош прокуратура сайтида маълумот йўқ.

Бироқ Озодликка Республика прокуратурасидаги ва республика бошқарувига яқин бир биридан мустақил манбалардан маълум бўлишича¸ бу лавозимга 2014 йилдан шу пайтгача Сурхондарё вилоят прокурори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият олиб борган 41 яшар Ботир Қудратходжаев тайинланган.

Тошкент шаҳар прокурори лавозими жорий йилнинг 11 март куни Мирзоҳид Обидов Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар қилиб жўнатилгандан бери бўш турган эди.

Сўнгги 6 ой мобайнида Тошкент шаҳар прокурори вазифасини шу пайтгача вақтинча Мираълам Мирзаев бажариб келган эди.

Прокуратурадаги Озодлик манбасига кўра¸ Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга қариндош бўлган Мираълам Мирзаев узоқ йиллар давомида Тошкент прокуратурасида мавқеи ўзгармасдан қолаëтгтан ягона мулозимдир.

Тошкент шаҳрига янги тайин бўлган Қудратходжаев 1997 йилда Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаб Ҳарбий прокуратура кадрлар бўлими иш юритувчиси вазифасидан тортиб Фарғона ҳарбий прокуратураси терговчи-криминалисти, Тошкент ҳарбий округ ҳарбий прокуратураси катта терговчиси, бўлим ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Қудратхўжаев 2010-2012 йилларда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий прокурори, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республика Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG