Линклар

Марғилонлик икки аëл Одноклассникида жиҳодчиликни тарғиб қилганлик учун қамалди


(Иллюстратив сурат¸ хабарга алоқаси йўқ.)

(Иллюстратив сурат¸ хабарга алоқаси йўқ.)

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ижтимоий тармоқлар орқали диний экстремизм ғояларини ëйганликда айбланган икки аëлни 5 ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда маҳаллий нашрларга маълум қилган Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси расмийси маҳкаманинг қачон ҳукм чиқарганини аниқ айтмаган.

“Судланганлар сохта ном билан Одноклассники тармоғида саҳифа очиб¸ жиҳодчилик ва мавжуд тузумни ағдариш ғояларини тарқатган. Аëллар телефонида экстремистик мазмундаги видеолар ҳам сақланган”¸ деб иқтибос келтирилади маҳаллий ҳуқуқ расмийсидан бу ҳақдаги хабарларда.

Ҳуқуқ тизимлари таъкидича¸ кейинги пайтларда ўзбекистонликларни Интернет¸ хусусан Одноклассники тармоғи ва WhatsApp мессенжери орқали диний экстремистик гуруҳларга ëллаш уринишлари фаоллашган.

Кейинги йилларда асосан шу йўл билан ëлланган 500 дан кўпроқ ўзбекистонликнинг ҳозирда Сурия ва Ироқ ҳудудидаги жиҳодий гуруҳлар сафида жанг қилаëтгани тахмин этилади.

XS
SM
MD
LG