Линклар

Ўзбекистонда ёши юздан ошган 14 одам "Шуҳрат" медали билан тақдирланди


Ўзбекистонда ёши юздан ошган 14 ватандош “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Ўзбекистон маҳаллий матбуотининг хабар беришича, бу борадаги Фармонни президент Каримов 24 август куни имзолаган.

Фармонда ҳар бир вилоятдан ва Тошкент шаҳридан бир нафардан одамнинг исми-шарифи қайд этилган.

Фармонда айтилишича, ёши юздан ошган онахон ва отахонлар Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда мустақилликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун “Шуҳрат” медалига лойиқ топилган.

XS
SM
MD
LG