Линклар

HRW Германия ҳукуматини Туркманистон президентига босим кўрсатишга чақирди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.

Human Rights Watch (HRW) Германия ҳукуматини Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовга инсон ҳуқуқларига риоя қилиш борасида босим ўтказишга чақирди.

Пайшанба куни тарқатилган баёнотда Германия канцлери Ангела Меркель Туркманистон президентини “одамларнинг зўравонлик билан йўқ қилинишига нуқта қўйишга ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бошқа муаммоларни ҳал қилишга ундаш”га чақирилган.

Ангела Меркель 29 августь куни Берлинда Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашади.

HRW Германия канцлеридан учрашув чоғида Озодлик радиоси туркман хизмати ҳамкори Сапармамед Непескулиев масаласини кўтаришни ҳам талаб қилган. Баёнотда журналистга наркотиклар билан савдо қилганлик айби қўилгани жуда шубҳали экани айтилади.

HRW баёнотида Туркманистон ҳукумати босими остида Озодлик радиоси туркман хизматининг бошқа уч мухбири ҳам ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлгани билдирилган.

XS
SM
MD
LG