Линклар

logo-print

АҚШ Эрон кемасига қарата замбаракдан огоҳлантирувчи ўқ отди


Окенда машғулот ўткизаётган АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий кемаси.

Окенда машғулот ўткизаётган АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий кемаси.

АҚШ Ҳарбий денгиз флоти кемаси Эрон Инқилоб посбонлари корпусига қарашли кемага қарата огоҳлантирувчи ўқ отишга мажбур бўлди.

АҚШ расмийларига кўра, Эрон Инқилоб посбонлари ўтирган кема Америка ҳарбий кемасини таъқиб қилгани бунга сабаб бўлган.

25 август куни 50 - калибрдаги замбаракдан Эрон кемасига қарата уч марта огоҳлантирувчи ўқ отилган, шундан сўнг Инқилоб посбонлари ортга қайтишга мажбур бўлган.

Ҳарбий денгиз флоти расмийси Билл Урбанга кўра, воқеа Форс кўрфазининг шимолида юз берган. 23 август куни Қўшма Штатлар Ҳурмуз бўғозида ҳам Эрон кемаси АҚШ кемасини таъқиб қилгани тўғрисида хабар берган эди.

“Бугунги кунда Эрон кемаларининг мақсади нима бўлгани аниқ эмас, бироқ бундай ҳаракат қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир, чунки АҚШ кемалари халқаро сувларда сузаётган эди”, деди Билл Урбан.

XS
SM
MD
LG