Линклар

Беларусь-Польша чегарасида қочқин чеченлар йиғилмоқда


Беларусь ва Польша чегарасига йиғилган чеченлар.

Беларусь ва Польша чегарасига йиғилган чеченлар.

Беларусь ва Польша чегарасида 30 август куни чечен миллатига мансуб бўлган 200 нафар Россия ватандоши чодирлар тикиб, яшай бошлади.

Озодлик радиоси беларусь хизматининг билдиришича, улар Польшадан қочқинлик мақоми берилишини сўрамоқчи, лекин чеченлар Польшага киритилмаяпти.

Қочқинлик мақоми сўрамоқчи бўлган чеченлар “Брест” автомобил ўтказиш пунктида жойлашган бу лагерни тарк этишдан бош тортмоқда. Улар Польша ҳукумати қочқинлик мақоми бериш тўғрисидаги аризаларни қабул қилмагунича чегарада қолишларини айтмоқдалар.

Сешанба куни қочқинлик мақоми олмоқчи бўлган чеченлар билан Россиянинг Брестдаги бош консули учрашди. Чеченлар Рольша бош консули улар билан келиб учрашишини талаб қилмоқда.

Лагердаги чеченларнинг билдиришича, икки мингдан ортиқ чечен Беларусдан Европа Иттифоқига ўтиб, бошпана сўрамоқчи.

XS
SM
MD
LG