Линклар

Мустақиллик куни муносабати билан уюштириладиган салют отиш қолдирилди


Мушакбозликнинг кўчирилишига 1 сентябрда Сурия билан бўладиган футбол учрашуви сабаб қилиб кўрсатилди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайти орқали 1 сентябрь куни Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан уюштирилиши режалаштирилган анъанавий байрамона мушакбозлик бошқа санага кўчирилгани эълон қилинди.

Мушакбозликнинг кўчирилиши 1 сентябрь,соат 20:00 да бошланадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Сурия термалари ўртасидаги футбол учрашуви билан боғланди. «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши лозим бўлган ўйинда 35 мингдан зиёд томошабиннинг қатнашиши кутилмоқда.

Кўпчиликнинг боғ ва майдонлардаги байрам сайлларидан ўз уйларига қайтишлари чоғида автотранспорт оқимида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳокимият мушакбозликнинг бошқа кунга кўчирилиши борасидаги таклифларни қўллаб-қувватлади. Унинг қайси санага кўчирилгани ҳозирча маълум қилинмади.

XS
SM
MD
LG