Линклар

Россия вице-бош вазири: Тошкент Каримовга Москвадан тиббий ёрдам сўрамади


Россия билан Ўзбекистон ўртасида имзоланган келишув доирасида Россия Федерацияси президент Ислом Каримовга тиббий ёрдам кўрсатиши мумкин эди. Лекин бу ҳақда Тошкент Москвага расман бундай сўров билан мурожаат қилган эмас.

Россия вице-бош вазири Ольга Городецнинг бу баёнотини “Интерфакс” агентлиги тарқатди.

Аввалроқ 27 августга ўтар кечаси Ўзбекистон президенти "стационар даволаниш" га ётқизилгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг Россия нашрларидан айримлари Россиялик кардиохирург, Москвадаги Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари илмий маркази директори Лео Бокерия Ислом Каримовни даволаш учун Тошкентга жўнаб кетгани ҳақида хабар тарқатган.

“Лео Бокерия авваллари ҳам бир неча марта (2004 йилдан бошлаб) Ўзбекистонга борган ва Ислом Каримов билан унинг Тошкентдаги резиденциясида учрашган. Биздаги маълумотларга қараганда, профессор Бокерия Ўзбекистон президентининг касаллик тарихи билан яхши таниш”, деб ёзди Фергана ахборот агентлиги 28 август куни.

Лео Бокериянинг ўзи ҳам Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни даволашда иштирок этгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда якшанба куни Интерфакс агентлиги хабар берди.

“Мен ҳозирча бундан бехабарман.Агар таклиф қилишган бўлса, менга айтсалар керак”, деди Бокерия.

XS
SM
MD
LG