Линклар

logo-print

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслигини айтди


Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевга кўра, мамлакат ташқи сиёсатидаги асосий йўналиш Марказий Осиё бўлади.

Унинг бу фикрлари парламентнинг қонунчилик палатаси ва Сенат қўшма мажлисида янгради.

"Биз ўзимизнинг яқин қўшниларимиз бўлмиш Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга нисбатан очиқ, дўстона ва прагматик сиёсатга ўзгармасдан содиқ қоламиз", - деди у.

"Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида бирламчи эътибор МДҲ давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш ва энг аввало Россия билан дўстона алоқаларни изчил ва ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган бўлади", дея қўшимча қилди Мирзиёев.

Унга кўра, АҚШ билан ҳам ҳар томонлама манфаатли ва конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга бирламчи эътибор берилади.

Ўзбекистон келажакда иқтисод, инвестиция, фан ва технология, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлар билан ҳам ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан манфаатдор, деди у.

Шу билан бирга Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG