Линклар

logo-print

ЕХҲТ: Кремлнинг ОАВ устидан қаттиқ назорати сайловларга салбий таъсирини кўрсатди


Россия Федерацияси Давлат Думасига сайловларни кузатувчилар миссияси раҳбари Илкка Канерва.

Россия Федерацияси Давлат Думасига сайловларни кузатувчилар миссияси раҳбари Илкка Канерва.

Кремль томонидан фуқаролик жамиятининг қисувга олиниши ва давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари устидан қаттиқ назорат сайловларга салбий таъсирини кўрсатди ва бу Россия халқига турли “муқобил вариантлар” берилмаганида билинди, деб баёнот берди Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Россия Федерацияси Давлат Думасига сайловларни кузатувчилар миссияси раҳбари Илкка Канерва.

Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида қилган чиқиши чоғида ЕХҲТнинг махсус мувофиқлаштирувчиси Илкка Канерва, шунингдек, Давлат Думасига ўтказилган сўнгги сайловда шаффофлик ва ишонч даражаси ошганлиги, бироқ қонунларда чекловлар мавжудлиги “муаммо бўлиб қолаётганлигини” айтиб ўтди.

Россия парламентига сайловлар кўплаб қонун ва қоидабузарликлар билан ўтказилди ва сайловчиларга реал сиёсий альтернатива берилмади, деди Илкка Канерва.

“Агар Россия ўзининг демократия тарафдори эканлигини исботлагиси келса, ўз ватандошлари учун фикр билдириш эркинлигини ҳамда жамоат ҳаётига жалб этилишини таъминлаши лозим”, деди Илкка Канерва.

XS
SM
MD
LG