Линклар

Миллиардер Алишер Усмонов Оna яхтасини сотмоқда


Алишер Усмоновнинг 156 метрли Дилбар Яхтаси онаси номига қўйилган.

Алишер Усмоновнинг 156 метрли Дилбар Яхтаси онаси номига қўйилган.

Жаҳондаги бир қатор йирик брокерлик ширкатлари Россиядаги энг бой одамлардан бири ҳисобланадиган Алишер Усмоновнинг Ona деб аталадиган 110 метрлик яхтасига харидор изламоқда.

РБКнинг билдиришича, Forbes 2016 йилда Алишер Усмоновнинг бойлигини 12,5 миллиард долларга баҳолаган. 2008 йилда ишлаб чиқарилган яхтанинг сотув нархи айтилмаяпти. Аммо 2013 йилда Forbes ўз манбаларига таянган ҳолда, яхта тахминан 200 миллион еврога баҳоланаётгани ҳақида билдирган. Яхта 20та меҳмон ва 47та экипаж аъзосига мўлжалланган.

Ona яхтаси Усмонов ёзда 156 метрли Dilbar яхтасини сотиб олганидан сўнг сотувга қўйилди. Мазкур яхтага Усмоновнинг онаси номи берилган.

Dilbar Германиянинг Lürssen кемасозлик ширкатига кўра, дунёдаги энг кўп сиғимли яхта ҳисобланади. GTSpirit сайтининг ёзишича, Dilbar яхтаси 600 миллион долларга баҳоланган. Яхтада икита вертолёт қўнадиган майдонча, кинотеатр, лифт ва жакузи мавжуд. Яхтада бир вақтнинг ўзида 40 нафар меҳмон кутиш мумкин

XS
SM
MD
LG