Линклар

Шавкат Мирзиёев метронинг Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишларини якунлашга кўрсатма берди


Тошкент метрополитени схемаси.

Тошкент метрополитени схемаси.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев метронинг Юнусобод йўналишидаги қурилиш ишларини якунлаш тўғрисида кўрсатма берди.

Пойтахт ҳокимиятининг 20 сентябрь куни билдиришича, Мирзиёев Тошкент шаҳар туманларига сафар қилган. Мана шу жараёнда у тегишли вазирлик ва муассасаларага Юнусобод йўналишидаги иккита метро станцияси қурилишини якунлаш ҳамда янги метро бекатларини лойиҳалашни топширган..

Тошкент метросининг Юнусобод йўналишини барпо этиш ишлари 1988 йилда бошланган эди. Бироқ 2001 йилнинг сентябрида метронинг ушбу йўналишини лойиҳалаштириш ва қуришда мураккабликлар пайдо бўлгани оқибатида, қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган эди.

Мураккабликлар метро туннели ва бекатлари жойлашган жойлар каналлар ва Бўзсув остига тўғри келгани билан боғлиқ. Бундан ташқари, метро қурилишига ер остиданг ўтган кўплаб муҳандислик коммуникациялари ҳам халақит берган.

XS
SM
MD
LG