Линклар

Сирдарё вилоят Боёвут тумани ҳокими лавозимига Раҳимжон Маҳамаджонович Бобоев тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатданташқари ўн бешинчи сессиясида депутатлар вилоят ҳокими Ойбек Ашурматовнинг Боёвут тумани ҳокими лавозимига «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси бошқаруви раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Раҳимжон Маҳамаджонович Бобоевни сайлаш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлаган.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармухамедов иштирок этгани хабар қилинди.

Хабарда туманнинг лавозимдан бўшатилган ҳокими тўғрисида ҳеч нарса айтилмаган.

XS
SM
MD
LG