Линклар

Malaysia Airlines ширкати учоғининг 2014 йил Украина осмонида уриб туширилганини ўрганиб чиқаётган Халқаро қўшма тергов гуруҳи (ХҚТГ) тадқиқотлари натижаси 28 сентябрь тушдан кейин Нидерландияда тақдим этилади.

Тергов гуруҳи ҳисоботи учоқни шарқий Украинанинг айирмачилар бошқарувидаги ҳудудидан отилган “Бук” ракетаси уриб туширганини хулоса қилиши кутилмоқда.

2014 йилнинг 17 июлида Malaysia Airlines ширкатининг Амстердамдан Куала-Лумпурга учган Boeing 777 учоғи Украина шарқида қулаганди. Учоқ бортидаги 288 одамнинг барчаси ҳалок бўлганди.

Нидерландия хавфсизлик кенгаши ҳам аввалроқ учоқни айирмачилар ҳудудидан отилган “Бук” ракетаси уриб туширгани тўғрисида хулоса чиқарган эди.

Расмий Москва эса, айримачиларга “Бук” зенит-ракета комплексларини берганини ёки MH17 рейсининг қулашига алоқадир эканлигини рад этиб келади.

ХҚТГ ҳисоботи эълон қилинишидан аввал Москва ўз версиясини янада кўпроқ тарғиб қила бошлади.

Москва шаҳрида 26 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия мудофаа вазирлиги ҚТГ тергови “нотўғри йўналишда кетаётганини” таъкидлади.

XS
SM
MD
LG