Линклар

Беларусда ўзбек автомобилсозлари Ravon бренди тақдимотини ўтказдилар


GM Uzbekistan ширкати 30 сентябрь куни Беларусда Ravon бренди тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда автоширкат матбуот хизмати ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали хабар тарқатди.

Тақдимотда R2, Nexia R3 и Gentra автомобиллари намойиш қилинган.

Шу йил октябридан декабригача бу каби тақдимотларни Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам ўтказиш режаланган. Аввалроқ бундай тадбир Россия, Қозоғистон ва Украинада ҳам ўтказилганди.

2017 йили GM Uzbekistan МДҲ мамлакатларидаги дилерлик тармоғини кенгайтириш бўйича ишни давом эттиришни режалаган.

XS
SM
MD
LG