Линклар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди


Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди.

ЎзАнинг хабар беришича, суҳбат чоғида Мирзиёев Раҳмонни таваллуд куни билан табриклаган, шунингдек икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонга марҳум президент Ислом Каримовнинг таъзиясида иштироқ этгани учун миннатдорчилик билдирди.

Президентлар давлатлар ўртасида очиқ ва ўзаро ишончга асосланган муносабатларни жонлантиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

XS
SM
MD
LG