Линклар

logo-print

Ўзбекистон футбол терма жамоаси Эронга ютқазди


Эрон терма жамоаси машқлар пайтида.

Эрон терма жамоаси машқлар пайтида.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати -2018 саралаш ўйинларининг учинчи босқичида Эрон футболчиларига 0:1 ҳисобида ғалабани бой берди.

6 октябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўйиннинг биринчи тайми 27-дақиқасида Эрон футболчиси Жалол Ҳусайний ягона голни киритди.

Мазкур мағлубият ортидан Ўзбекистон 6 очко билан А гуруҳидаги учинчи поғонани эгалламоқда. А гуруҳидаги Жанубий Корея ва Эрон эса 7 очкоданга эгалик қилмоқда.

Аввалроқ Озодлик радиоси ўзбекистонлик футбол ишқибозлари йилнинг энг муҳим ўйини дея баҳолаётган Ўзбекистон- Эрон ўйинига чипталар олибсотарлар қўлига ўтиб кетгани ва 25 минг сўмлик чипталар 100 минг сўмдан сотилгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG