Линклар

logo-print

Россиянинг Астрахан вилоятида ўзбекистонлик чўпон қотилликда айбланди


Россия Тергов қўмитасининг Астрахан вилояти бошқармаси хабарига кўра, Селитряное қишлоғидаги фермада чўпонлик қилган Ўзбекистон ватандоши ўз ҳамкасбини сўйиб ташлаганликда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотлари бўйича шу йилнинг 6 октябрига ўтар кечаси туғилган кунини нишонлаган марҳум чўпон фермага маст ҳолатда қайтган.

Икковлон орасида юзаган келган оғзаки жанжалдан сўнг, ўзбекистонлик чўпон ўз ҳамкасбини пичоқлаб ўлдиради, танасини бўлакларга бўлади ва ферма яқинидаги ертўлага кўмиб ташлайди. Кейинчалик воқеа жойидан ғойиб бўлади.

Тергов расмийларига кўра, ҳозирда ўзбекистонлик чўпон ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Астрахан вилояти терговчилари ўзбекистон ватандоши исм-фамилитясини очиқламаган.

Айни вақтда, Россиянинг Тоболск шаҳрида қотилликда айбланган Ўзбекистон ватандоши 10 йилу 3 ойга қамалди.

Тоболск прокуратураси хабари бўйича, Ўзбекистон ватандоши Вячеслав Саидов таниш аёли уйига меҳмончиликда бўлган пайтида, уй бекасини пичоқлаб ўлдирган.

Ушбу манбага кўра Вячеслав аёлни ўлдирганига иқрор бўлган, у бу жиноятни маст ҳолатда бўлгани билан тушунтирган.

XS
SM
MD
LG