Линклар

logo-print

Тошкент Кобул билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи


Ўзбек-афғон чегараси.

Ўзбек-афғон чегараси.

Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартнома имзолашни режаламоқдалар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига қилган сафари чоғида маълум қилган.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, Мирзиёев ўзбек дипломатлари яқинда Афғонистонга бориши ва у ерда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган йирик шартномалар имзоланишига умид билдирган.

Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан Брюсселда учрашиб, турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилганини қўшимча қилган.

Сурхондарёга сафари чоғида муваққат президент ўзбек-афғон чегарасидаги чегара масканларидан бирини кўздан кечирган ҳамда давлат чегарасини янада мустаҳкамлаш зарурлигини урғулаган.

XS
SM
MD
LG