Линклар

ЎзЛиДеП қурултойида Шавкат Мирзиёев номзоди президентликка кўрсатилди


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 19 октябрда Тошкент шаҳрида VIII съездида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев номзоди 2016 йил 4 декабрда ўтказиладиган президент сайловида президент лавозимига кўрсатилди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзЛиДеП расмий сайтига кўра, партия қурултойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган 300 га яқин делегат қатнашган.

Съездда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Ш.М.Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

Съезд қарорига кўра O‘zLiDeP қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партия номзодини рўйҳатга олишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига мурожаат этади.

Съездда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, дейилади ЎзЛиДеП расмий сайти хабарида.

Ўзбекистон президенти сайлови 2016 йил 4 декабрда ўтказилади.

XS
SM
MD
LG