Линклар

Шошилинч хабар
17 май 2024, Тошкент вақти: 10:57
Дональд Трамп.
Дональд Трамп.

АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонди

Америкаликлар 8 ноябрь куни АҚШнинг 45-президентини сайлаш учун овоз берди.АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон, Республикачилар партиясидан Доналд Трамп даъвогарлик қилди. Сайловда Дональд Трамп ғалаба қозонди ва Американинг 45-президенти этиб сайланди.

07:31 9.11.2016

АҚШ президент сайлови дунё бозоридаги ҳиссалар нархига таъсир кўрсатмоқда

​АҚШ президент сайлови дунё бозорларини жунбушга келтирди ва АҚШ долларининг юқорилаши ва пасайишига сабаб бўлди.

Дональд Трамп, илк натижаларга кўра, Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонар экан АҚШ доллари Осиё бозорларида юқорилади, аммо кўп ўтмай, Клинтон ғалабаси қайдга олинар экан, доллар қурби яна пастлади.

Ҳар бир штатдаги сайлов натижасига мувофиқ, Осиё биржаларида ҳиссалар икки марта кўтарилиб, икки марта пастлади.

06:39 9.11.2016

Нью-Йоркдаги Россия консуллиги ходимининг ўлиги топилди

8 ноябрь куни тонгда Нью-Йоркдаги Россия Консуллиги ходимининг жасади топилди.

Полиция ҳодисани ўрганмоқда.

Консулликдаги хавфсизликка масъул бўлган шахс эрталаб соат 7 да Консуллик ичкарисида ўлик ҳолда топилди, деди Нью-Йорк Полиция департаментининг сўзчиси.

Ҳалок бўлган шахснинг исми эълон қилингани йўқ, бироқ унинг ёши 63да бўлгани хабар қилинади.

Вашингтондаги Россия элчихонаси сўзчиси Николай Лахониннинг айтишича, дастлабки текширувларга кўра, Консуллик ходими юрак хуружидан вафот этган.

06:28 9.11.2016

Сайлов участкаси яқинидаги отишмада бир киши ҳалок бўлди

Калифорния штатининг Азуса шаҳарчасида сайлов участкаси яқинида юз берган отишмада бир киши ҳалок бўлди ва яна камида уч киши яраланди, дея хабар беради Азуса полицияси.

Отишма туфайли расмийлар сайлов участкасини беркитган.

Гумондон шахснинг яшириниб олгани хабар қилинади.

Ҳодисанинг президент сайлови ёки сайлов участкасига алоқаси бор-йўқлиги маълум эмас, деди Лос Анжелес полицияси бошлиғининг ўринбосари Винсент Плайр.

Аммо, сайлов комиссияси вакиллари Twitter орқали сайловчиларни икки сайлов участкаси атрофидаги ҳудудларга бормасликни тавсия қилган.

Полиция кучлари ҳодиса юз берган жойга борган пайти ўққа тутилганлар.

06:19 9.11.2016

Клинтон Трампдан ўзиб кетди

​АҚШнинг баъзи шарқий ва марказий штатларида сайлов натижалари эълон қилинар экан Демократ Ҳиллари Клинтон ўзининг Республикачи рақиби Дональд Трампдан ўзиб кетди.

Клинтон шимоли-шарқий штатларнинг кўпгинасида Клинтон ғалаба қозонди.

Аввалроқ Трамп Кентуки, Индиана ва Оклаҳома ғалаба қилган эди.

Сайловчилар диққат билан аҳолиси кўпроқ бўлган штатлардаги натижаларни кутмоқда.

Сайловга Флорида, Оҳайо ва Шимолий Каролина штатларидаги натижалар узил-кесил таъсир кўрсатади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG