Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Россия автомашиналари кўпроқ сотила бошланди


Lada Granta русумидаги автомашина.

Lada Granta русумидаги автомашина.

Россиядан Ўзбекистонга енгил автомашиналарни экспорт қилиш ўтган йилга нисбатан 4 баробарга кўпайди.

"Известия" газетасининг “Автостат” таҳлил агентлигига таяниб ёзишича, Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-август ойлари оралиғида Россияда ишлаб чиқарилган 1 минг 600та автомашина сотилган. 2015 йилнинг шу даврида эса 456та автомашина сотилган эди.

Хабарда айтилишича, яқин хорижда Россияда ишлаб чиқарилган ва йиғилган машиналардан энг кўп сотилгани Lada, Volkswagen ва Hyundai бўлди.

XS
SM
MD
LG