Линклар

Наманган вилоят жиноят ишлари бўйича суди ватандошларини Қозоғистон ва Россияда қулликка сотганликда айбланган икки шахсни беш ва етти йилга озодликдан маҳрум қилди.

“Новости” агентлигининг суд расмийсига таянган ҳолда хабар беришича, маҳкамада олти нафар Ўзбекистон ватандоши мазкур шахслар томонидан Россия ва Қозоғистонга ноқонуний юборилгани тасдиқланган.

Хабарда таъкидланишича, судланганлар одамлар Россия ёки Қозоғистонга етиб борганидан сўнг уларнинг паспортларини тортиб олган ҳамда ноқонуний равишда ишлашга мажбур қилган.

Ноқонуний равишда ишлаётганлардан бир неча нафари Россиядан экстрадиция қилингач, Ўзбекистонда ҳуқуқ - тартибот тузилмаларига ариза билан мурожаат қилган.

XS
SM
MD
LG