Линклар

Россия янги доктринасини эълон қилди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин Москванинг янги ташқи сиёсат доктринасида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини “глобал барқарорликни” издан чиқаришда айблади. Путин Москва Вашингтоннинг “дўстона бўлмаган муносабатларига қатъий жавоб қайтариш” ҳуқуқига эгалигини таъкидлади.

1 декабрь куни матбуотда эълон қилинган доктринада асосий эътибор Россиянинг АҚШ ва Ғарб билан муносабатлари ёмонлашганига қаратилган.

Ҳужжатнинг асосий қисми Путин 2013 йилда эълон қилган ташқи сиёсат доктринаси ва 2015 йил декабрда эълон қилинган миллий хавфсизлик стратегисиянинг давомидир.

Мазкур доктринада Москва Қримни аннекция қилиши ортидан Россияга санкциялар жорий этилиши ва унинг оқибатларига қаратилган.

“Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Россияни жиловлаш учун сиёсий, иқтисодий, информацион ва бошқа босимларни ишга солмоқда. Бу эса минтақаввий ва глобал хавфсизликни издан чиқрамоқда”, дейилади доктринади.

XS
SM
MD
LG