Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 14:18

Қора бозор васвасаси: "Доллар ўн кун аввалги кўрсаткичга тушди"

Тошкент қора бозорларида 12 март куни 7 минг 150 сўмдан сотилган 1 АҚШ доллари уч кун орасида қарийб минг сўмга қимматлаган эди.​ Сўнгги икки ҳафта давомида қарийб 8000 сўмлик даражага яқинлашиб қолган 1 АҚШ доллари 23 мартга келиб 7300 сўмга тушди. Озодлик Жонли блогида қора бозорларда доллар нархининг янги рекорди ва бунинг оқибатларига оид хабар, фото-видеоматериаллар жамланмоқда. Янгилик ва фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, марҳамат, йўлланг: +420 724 971 538

"Конвертация учун давлат хазинасида доллар захираси бўлиши керак"

Озодликка келган шарҳлардан бирида ўзини банк мутахассиси деб таништирган шахс, конвертация очилиши учун муҳим бўлган шартларни айтиб ўтган:

"Канакадир" тадбиркорлар" очик конвертацияни орзу килишаяпти. Агар конвертация булса 1 долларга камида 8000-9000 сум берилади. Еки ундан хам куп. 99% ахоли какшаб колади гиперинфляция окибатида. Лекин 1% " тадбиркорлар" мазза килади. Шунинг учун яхшилаб уйлаш лозим: Узбекистонга конвертация керакми хозир еки хали эртами? Конвертация очилиши учун мамлакат хазинасида кераклик микдорда доллар захираси булиши, давлат карзлари минимал холгача туланиши, ахолини уртача ойлиги хозиргидан кура камида 3-4 баробар катта булиши керак.

Кимнидир Хитойдан калиш, Туркиядан латта олиб келиб 1:5 га сотиб куша-куша машина сотиб олиши учун халк енидан туламаслиги керак. Пул бирон одам чунтанида йигилиши учун кимларнидир чунтагидан окиб кетиши керак. Пул узидан узи пайдо булмайди.

Хозирги доллар ошишини асосий сабаблари куп. Биттаси бу бюджетда пул кам. Шуни коплаш учун кора бозор курсини ошириб, банкдан бозорга доллар сотилади. Хафта ичида миллард сумлаб пул йигиб олинади. Бошка сабаби шакар. Хар йилги мураббо сезони келаяпти. Бу вакт хар йил доллар ошади", деб ёзади муштарийлардан бири.

"Доллар курси стаканда чайқалиб турган сувга ўхшайди"

15 март куни Тошкентнинг қора бозорларидаги доллар курсининг васвасасига оид вазиятни, доллар курсининг ўйнашини тошкентлик иқтисодчи Тошбек стаканда чайқалиб турган сувга ўхшатди.

Тошбекнинг айтишича, 15 март куни тушдан сўнг Олой бозоридаги "қора бозор"да бир АҚШ долларини саррофлар 7650 сўмдан сотиб олишяпти, лекин "сотишга йўқ", деб айтишган.

"Ҳамма жойда ҳар хил, оптомчилар 7750-7800 дейишяпти, кечга яқин эса 7900 сўм деган гап чиқди. Тенденция шундай бўляптики, аввалгидек бир неча кун ёки ҳафтада эмас, балки соат сайин ўсишлар кузатиляпти", деди иқтисодчи.

Тошбек билан суҳбатни қуйида тингланг:

Тошкентлик иқтисодчи Тошбек билан суҳбат:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

“Макроиқтисодий бўрон”

Ўзбекистон иқтисодиëт вазирлигининг собиқ мулозими Саодат Нишонова¸ муомаладаги нақд сўмнинг кўпайиши¸ иккинчи томондан Марказий банкнинг сўмни босқичма-босқич девальвация қилиш қарори мамлакат иқтисодини макроиқтисодий бўҳронга етаклаши мумкинлигидан огоҳлантиради.

-Бу тарафдан нақд пулни кўпайтираяпти¸ бошқа тарафдан сўмни девальвация қилаяпти¸ бу таннарх инфляцияси¸ бу эса¸ макроиқтисодий бўҳрон йўли деганидир. Нақдни кўпайтирмасдан¸ аксинча уни ушлаб тириб¸ сўмни кескин девалъвация қилишкерак эди. Бу ëқдан пулни печатлаб¸ бу ëқдан босқичма-босқич девальвация қилиш давлатни оғир аҳволга солиб қўяди. Таннарх кўтарилиши бошланса¸ ойлик кўтарилаверади¸ нарх эса¸ ойликдан олдин ошиб кетаверади¸ сўмнинг харид қурби йўқолиб бораверади. Бу занжир реакциясини узиш жуда-жуда қийин бўлади кейин¸ дейди Саодат Нишонова.

Қора бозордаги доллар нега яна кескин қимматлашга ўтди?

Озодлик суҳбатлашган Ўзбекистон молия тизимларидан бири мутахассиси бунинг сабаблари кўплигини айта туриб¸ асосийларидан бири сифатида ўтган ойда пенсия ва ойликларни тўлиғича нақд пулда тўлаш ҳақидаги Мирзиëев қарорини тилга олди.

“Бу мамлакатдаги молиявий аҳволнинг мураккаблигини охиригача тушунмасдан¸ шошма-шошарлик билан қабул қилинган қарор бўлди. Одамлар қўлида нақд пул кўпайса¸ у Тошкент бозорига оқиб келиши¸ бу пул эса¸ дарҳол доллар қора бозорига тушиб¸ курсни қимматлатиши аниқ нарса эди. Ҳозир шу нарса бўлаяпти”¸ деди молия тизими расмийси.

Бу расмий¸ Каримов даврида ойлик¸пенсия ва аксар тўловларни деярли 100 фоиз пластик карта орқали тўлаш механизмининг қаттиқ ушлаб келингани ортидаги асосий сабаб инфляциянинг кескин ошишига йўл қўймаслик бўлганини таъкидлади.

“Энди бир томондан нақдда тўла деди ва бу ой ичида айланмадаги нақд кескин кўпайди. Бошқа томондан¸ 10 минг сўмлик муомалага чиқди ва бу ҳам нақдни кўпайтиради. 1 апрелдан ойлик-маошлар ошади. Айланмадаги нақд массаси кўпайгани сайин¸ инфляция кучайиб¸ одамлар олаëтган ойлик ва пенсияларнинг реал харид қурби пасайиб боради¸ доллар эса ошаверади. Бу кетишда¸ яқин ойларда бир долларнинг 10 минг сўмга чиқишидан ҳам ҳайратга тушмаса бўлади”¸ деди Озодлик суҳбатлашган бу мулозим.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG