Линклар

НАТО Ливия ҳаво ҳудудида парвосиз зона режимини таъминлаш операцияси бошқарувини Қўшма Штатлардан қабул қилиб олишга рози бўлди.

Бироқ, деди НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен халқаро операциянинг бошқа жиҳатлари ҳозирча коалиция зиммасида қолади.

НАТО аъзолари иттифоқ Ливиядаги операция учун масъулиятни ўз зиммасига олиши лозимми, деган масала устида тортишаётган эди.
Айни пайтда, Бирлашган Араб Амирликлари парвозсиз зона режимини таъминлаш учун 12та учқични юборишга розилик бергани айтилмоқда.

БМТ мандати бўйича ҳарбий операция ўтказаётган коалиция кучлари ҳаво ҳужумлари шиддатини оширмоқда.
XS
SM
MD
LG