Линклар

Фукусима атрофидан яна 130 минг аҳоли кўчирилиши мумкин


Фукусимадаги тўртинчи реакторнинг ҳозирги аҳволи.

Фукусимадаги тўртинчи реакторнинг ҳозирги аҳволи.

Фукусима атом заводи ҳудудида тупроқдан плутоний топилгани кейинги 25 йил ичида энг жиддий ядровий бўҳрон, деб кўрилаётган воқеага оид хавотирларни янада кучайтирди.

Япония Бош вазири Наото Кан вазият қандай ривожланишини “олдинадан айтиб бўлмаслиги” ва ҳукумат уни диққат билан кузатаётганини баён қилди.

Ҳукуматга завод атрофидаги эвакуация зонасини кенгайтириш борасида босим кучаймоқда. Баъзи мухолифатчи депутатлар Наото Канни бўҳронни бартараф этишда етарли ҳаракат қилмаётганликда айблаб, эвакуация зонасини кенгаётирмаётгани учун танқид қилди.

Кан яна 130 минг аҳолининг эвакуация қилинишини кўзда тутувчи чора борасида маслаҳатлашувлар ўтказаётганини маълум қилди. Фукусима атрофидан 70 минг киши аллақачон кўчирилган.

Кеча Япония ҳукумати кучли зилзила ва цунами оқибатида жиддий шикастланган Фукусима Дайичи атом электр станциясида кенг кўламда ядровий фожиа юз бериши олдини олиш учун реакторларга сув сепишдан бошқа илож йўқлигини айтган эди.

Япониянинг Ядровий хавфсизлик агентлиги матбуот котиби Ҳидеҳико Нишияма радиоактив сувнинг завод ҳудудидан ташқарига чиқишининг олдини олиш чоралари кўрилаётганини таъкидлади.

Ҳаво, сув ва завод ҳудудига яқин денгиз сувига радиоактив моддалар тушгани Фукусима станциясидаги олтита реакторнинг совутиш тизимини қайта ишга тушириш уринишларни тўхтатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG