Линклар

logo-print
Ўзбекистонга импорт қилинадиган барча озиқ-овқат махсулотларига 1 апрелдан 50 фоизлик акциз солиқи жорий этилди. Бу ҳақда Uznews.net нашри хабар қилди.

Аввалроқ импорт қилинадиган буғдой унига акциз солиқлари 15 фоизга, қуруқ ва ҳўл меваларга эса 25 фоизга оширилган эди.

Кейин маълум бўлишича, президент фармони билан болалар овқатидан ташқари барча бошқа озиқ-овқат махсулотлари импортига 50 фоизлик акциз солиқлари белгиланган.

Божхона қўмитаси расмийлари мазкур қарор сабабларини изоҳламади.

Кузатувчилар фикрича, четдан келадиган буғдой уни ва бошқа турдаги озиқ-овқат махсултларига акциз жорий этиб Ўзбекистон ўзида етиштириладиган махсулотлар ҳаридоргирлигини оширишни мақсад қилган.
XS
SM
MD
LG