Линклар

Қирғизистон Бакиев кетган кунни нишонлайди


Бишкекдаги тартибсизликлар пайти, 7 апрел 2010 йил

Бишкекдаги тартибсизликлар пайти, 7 апрел 2010 йил

Қирғизистонда собиқ президент Қурмонбек Бакиев ҳокимиятдан ағдарилганининг бир йиллиги нишонланмоқда.

2010 йилнинг 7 апрел куни Қирғизистон хавфсизлик кучлари коррупция авж олиши ва Бакиевнинг авторитар бошқарувига қарши намойишга чиққан одамларни ўққа тутгани оқибатида салкам 90 киши нобуд бўлган.

Зўравонликлар пайтида яна юзлаб одам яраланган.

Бишкекдаги тартибсизликлар 2005 йилги “Лола инқилоби”дан сўнг ҳокимият тепасига келган Қурмонбек Бакиевни истеъфога чиқишга ва мамлакатни тарк этишга мажбур қилди.

Сана муносабати билан 7 апрел куни Бишкекда бир йил олдин ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этиш тадбирлари ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG