Линклар

Берлинда сўзлашувлар ўтказган НАТО ташқи ишлар вазирлари Грузияни 2012 йилги сайловлардан аввал ислоҳотлар ўтказишга чақирди.

НАТО вазирлари, шунингдек, расмий Тбилисини қонун устиворлиги, фуқаролик жамияти фаолиятини кучайтириш ҳамда мамлакатда ҳуқуқий ва тиббий ислоҳотларни ўтказишга чақирди.

Берлин йиғилишида иштирок этган Грузия Ташқи ишлар вазири Грегорий Вашадзе Тбилиси зарурий ислоҳотларни ўтказиш ниятида қатъий эканини билдирди.

Айни пайтда у Россиянинг Жанубий Оссетия ва Абхазияда кенгайиб бораётган ҳарбий мавжудлигидан Грузия ҳукумати хавотирини ҳам иттифоқ вазирларига етказди.

Шунингдек, Берлин йиғилиши чоғида НАТО ташқи ишлар вазирлари Украина Ташқи ишлар вазири Константин Хришченко ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан сўзлашувлар олиб борди.
XS
SM
MD
LG