Линклар

logo-print
Беларус президенти ўз бошқарувига қарши бўлган ҳар қандай куч йўқ қилинишини таъкидлади.

Парламентдаги йиллик чиқишида Александр Лукашенка бу диктатура ўрнатиш йўлидаги уриниш эмас, дея баён қилди.

- Биз ҳар қандай бешинчи ёки олтинчи ёки 25-колоннани йўқ қиламиз. Бунинг учун бизда етарли ресурслар мавжуд. Бу қандайдир диктатор жамиятни йўқ қилиш ёки Европа марказида диктаторлик режими ўрнатишга уринмоқда, дегани эмас,- деди Лукашенка.

Беларус президентининг йиллик мурожаати мамлакатда иқтисодий вазият оғирлашаётган пайтга тўғри келди.

Бундан ташқари икки ҳафта аввал Минск метросидаги портлашда 13 киши ҳалок бўлгани айтрофидаги вазият ҳам тинчиганича йўқ.

Лукашенка ташқаридаги кучларни сиёсий босим ва иқтисодий санкциялар воситасида мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринаётганликда айблади
XS
SM
MD
LG