Линклар

Афғон расмийлари Толибон жангарилари позициялари кучаяётган Қундузга борди


Қундуз вилоятининг Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси яқинидаги Қалъаи Зол туманини босиб олган жангариларга қарши маҳаллий кўнгиллилар жанг қилмоқда.

Қундуз вилоятининг Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси яқинидаги Қалъаи Зол туманини босиб олган жангариларга қарши маҳаллий кўнгиллилар жанг қилмоқда.

Ўзбекистон давлати Афғонистон шимолида хавфсизлик билан боғлиқ вазият таранглашгани борасида хавотир билдиргани ортидан НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондони ва мамлакат хавфсизлик органлари раҳбарлари Қундуз вилоятига сафар қилди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши президент Каримов раислигида мамлакат жанубий чегаралардаги вазиятни муҳокама қилганди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, Хавфсизлик кенгаши мажлисида “мамлакатнинг жанубий сарҳадларида хавфсизликни таъминлаш, таҳдид ва хавф-хатарларни бартараф этиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилган”.

Озодлик мухбирига кўра, Афғонистон мудофаа вазири Қундуз вилояти Марказий Осиё мамлакатлари чегарасида жойлашгани боис халқаро террорчилар ушбу вилоятга жойлашиб олганини таъкидлаб ўтган.

Таркибида хорижликлар, жумладан ўзбекистонликлар бўлган Толибон жангарилари ўтган ҳафта шимолий Қундуз вилоятининг Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси яқинидаги Қалъаи Зол туманини босиб олди. Озодлик суҳбатлашган Афғонистон ҳукумати расмийларининг эътироф этишича, ҳозирга келиб Кундуз вилоятининг аксар туманлари тўлалигича Толибон назоратига ўтган.

НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондони ва мамлакат хавфсизлик органлари раҳбарлариybyu Қундуз вилоятига сафари тафсилотлари қуйидаги лавҳада:

XS
SM
MD
LG